Германия йирик ғалабага эришди, Польша эса Евро-2020 йўлламасига эга чиқди

Евро-2020 саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

Польша ўз майдонида Македонияни ишончли тарзда енгди ва Евро йўлланмасига эга чиқди.

Уэльс ва Хорватия терма жамоалари эса муроса йўлини танлашди. Дастлаб Влашич хорватларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Гарет Бэйл ҳисобни тенглаштирди.

Германия эса сафарда Эстонияни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Илкай Гюндоганнинг дубли ва Тимо Вернурнинг голлари немисларга уч очкони тақдим этди.

Евро-2020 саралаши

Польша – Македония 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 74 Франковски, 2:0 – 80 Милик.

 

Уэльс – Хорватия 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 9 Влашич, 1:1 – 45 Бэйл.

 

Эстония – Германия 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 51 Гюндоган, 0:2 – 57 Гюндоган, 0:3 – 71 Вернер.

Ўқилган: 1400
Германия термаси Евро-2020 саралаши Польша терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича