"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди.
Миланнинг "Интер" клуби раҳбарлари хорватиялик футболчини қишки трнасферлар мавсумида жамоага қўшиб олиш ҳаракатига тушганлар. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ракитичга "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
"Барселона" ярим ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттирирши мумкин
Ўқилган: 1949