Донарумма: Манчини бизни тўғри йўлга бошлайди

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Донарумма Грецияга қарши (2:0) ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ушбу ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик, иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. Стадиондаги муҳит ажойиб эди, мазкур ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз.

Манчини? У яхши услубга эга  зўр мураббий. Роберто бизни тўғри йўлга бошлашига ишонаман", - дейди Донарумма Rai Sport нашрига.

Ўқилган: 746
Евро-2020 саралаши Италия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича