Испания термасида 99 йилдан буён кузатилмаган кўрсаткич қайд этилди

Испания терма жамоаси Евро-2020 саралашида Норвегия билан баҳс юритди (1:1).

Бошланғич таркибдан қуйидаги футболчилар ўрин олди: Кепа Аррисабалага («Челси»), Хесус Навас («Севилья»), Рауль Альбиоль («Вильярреал»), Серхио Рамос («Реал»), Хуан Бернат («ПСЖ»), Микель Ойарсабаль («Реал Сосьедад»), Серхи Бускетс («Барселона»), Фабиан Руис («Наполи»), Сауль Ньигес («Атлетико»), Дани Себальос («Арсенал»), Родриго («Валенсия»).

Шу тариқа, Испания терма жамоасида асосий таркиби 11та турли хил клуб вакилларидан ташкил топди. Бунақаси 699 ўйиндан (99 йил) буён кузатилмаган эди.

Ўқилган: 1397
Испания термаси Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича