Италия Римда Грецияни таслим этди ва Евро-2020га йўлланма олди, Испания эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Евро-2020 саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди. Швеция терма жамоаси сафарда Мальтани йирик ҳисобда доғда қолдирди.

Испания термаси сафарда Норвегия билан куч синашди. Иккинчи бўлим дебютида Сауль Нигес испанларни олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жошуа Кинг пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади.

Италия “Стадио Олимпико”да грекларни қабул қилди. Жоржиньо ва Федерико Бернардескининг голлари италянларга уч очко тақдим этди. Шу тариқа, Италия Евро-2020 йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди.

Евро-2020, 7-тур

Мальта – Швеция 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар: 0:1 – 11 Даниэльссон, 0:2 – 58, пенальти Ларссон, 0:3 – 66, автогол Аджиус, 0:4 – 71, пенальти Ларссон.

 

Норвегия – Испания 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 47 Сауль, 1:1 – 90+4, пенальти Кинг.

 

Италия – Греция 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 63, пенальти Жоржиньо, 2:0 – 78 Бернардески.

Евро-2020 саралаши Испания термаси Италия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Туркия - Молдова: Таркиблар!
21:57
Англия терма жамоасида навбатдаги йўқотиш. У Чехия ва Болгарияга қарши ўйнамайди
18:57
Евро-2020 саралаши. Хорватия ўзида Уэльсни енгди, Исландия ҳам ғалаба қозонди
20:02
Англия ва Францияда йирик ғалаба, Португалия илк турдаёқ очко йўқотди
06:49