"Барселона" ҳужумчи сотиб олмоқчи. Номзодлар рўйхати тузиб чиқилган

"Барселона" клуби янги марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг формасини диққат билан кузатмоқда ва унинг ўрнига дунё даражасидаги ҳужумчиларни кўриб чиқмоқда.

"Барселона" клубининг кенг рўйхатида Килиан Мбаппе ("ПСЖ"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед"), Роберто Фирмино ("Ливерпуль") ва Лаутаро Мартинес ("Интер") каби футболчилар бор.

Хабарга кўра, "тўққизинчи" ўрни жамоа мураббийи Эрнесто Вальверденинг тактик чизгиларида муҳим аҳамият касб этади. Каталонияликлар 2020 йилнинг ёзида ёки 2021 йили янги ҳужумчи сотиб олиши Суареснинг ўйинига ҳам боғлиқ.

"Барселона" Ла Лигада 8 турдан кейин 16 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда кетмоқда.

Барселона Килиан Мбаппе Луис Суарес Маркус Рэшфорд Харри Кейн Эрнесто Вальверде
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” клуби “Реал Сосьедад”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
00:59
"Зенит" клуби "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
19:46
“Барселона” клуби “Валенсия” ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди
20:58
"Барселона" клуби каталониялик сиёсий мабҳусларни қўллаб-қувватлади
08:09