Роналду ўзининг 699-голини урди. Marca эса 700-гол деб ҳисобламоқда

"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш доирасида Люксембург дарвозасига тўп киритди.

Ушбу гол португалиялик футболчининг фаолиятидаги 699-гол бўлди. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун 973та ўйин керак бўлди ва уларнинг 457тасида гол урган экан. Умумий ҳисобда у 12та турли мусобақаларда тўп киритган.

Роналду "Спортинг" клуби учун 31та ўйинда 5та, 292та ўйинда 118та голни "Манчестер Юнайтед" клуби сафида киритган. Шу билан бирга Роналду "Реал" клуби сафидаги 438та ўйинида 450та гол урган, 51-ўйинида футболчи "Ювентус" учун 32та тўп киритган ва Португалия термаси сафида 161-ўйинда 94-голини урди.

Шу билан бирга "Реал" ва Marca нашри  Криштианунинг Мадрид клуб учун 451та гол урган деб ҳисобламоқда. Томонларнинг бундай фарқли маълумот беришига, 2010 йили сентябрь ойида "Реал Сосьедад" дарвозасига киритилган гол сабаб бўлмоқда. Ўша ўйинда мадридликлар Роналдунинг жаримадан берган зарбасидан кейин гол уришган, тўп Пепега тегиб рикошет билан дарвозага кирган ва Ла Лига голни ҳимоячи номига ёзган.

Бироқ "Реал" ва Marca нашрлари ушбу голни Роналду ҳисобига киритишади ва шу тариқа статистикага кўра, Роналду фаолиятидаги 700-голини урган.

Ўқилган: 2679
Криштиану Роналду Португалия термаси Реал Мадрид Спортинг Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича