Тажрибали мутахассис Клаудио Раньери "Сампдория"ни бошқаришга рози бўлди.
Sky Sport Italia хабарига кўра, Раньери жамоа билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил қилади. Агар жамоа А Серияда жон сақлаб қолса, яна қўшимча бонуслар олиши кўзда тутилмоқда.
67 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Рома" клуби бўлган эди. Аввалроқ унга Африка ва Франциянинг бир нечта клубларидан таклифлар тушган эди.
Маълумот учун, "Сампдория" ҳозирда А Серия турнир жадвалида 3 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.