"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич қишки трансферлар мавсумида жамоасини алмаштириши мумкин.
Daily Mail нашрида таъкидланишича, 31 ёшли хавбек учун 4та клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" асосий номзодлар бўлиб турган эди.
Эндиликда унга "Милан" ва "Интер" ҳам таклиф билан чиқишга тайёр. Бу жамоалар Иванга яхши маошга эга бўлган шартномани таклиф қилишмоқчи.
Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришга қарши эмас. У айни вақтда жамоа захирасида қолиб кетаётганидан норози.
Ракитич учун номзодлар сони ошмоқда
Ўқилган: 1869