Жеррард Туркияда иш бошлаши мумкин

Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби бош мураббийи Стивен Жеррард Туркияда иш бошлаши мумкин.

beIN Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "Бешиктош" раҳбарияти жамоага Жеррардни таклиф қилмоқчи. Айни вақтда туркияликлар янги мураббийни танлаб олиш йўлида изланишлар олиб бормоқда.

Манбада келтирилишича, Жеррард асосий номзод сифатида қаралмоқда.

"Бешиктош" клуби айни вақтда турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 957
Бешиктош Стивен Жеррард Туркия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича