“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема сентябр ойида мадридликларнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
“Мухлислардан соврин қабул қилиб олиш ҳар доим ёқимли, биз улар учун тўп сурамиз, шундай экан мен хурсандман. Худди жамоада бўлгани каби менинг ҳам кайфиятим яхши.
Менимча жамоа кучайиб юбормоқда ва тез орада юқори савияда ўйнашни бошлайди. Бу эса бизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш имкониятини беради.
Кейинги ўйинларга футболда осон учрашув бўлмаслигини ўйлаган ҳолда майдонга тушамиз. Октябр – “Реал” учун жуда муҳим ой. Бизни жуда қийин учта ўйин кутиб турибди”, - дейди Бензема.
Бензема: Октябрь – “Реал” учун жуда муҳим ой
Ўқилган: 2027