Эден Азар: Бельгия 30 очкодан 30 очко олишга интилиши керак

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Евро-2020 саралаш диорасида Сан-Марино жамоаси (9:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Саралаш босқичидан ўтганимизга хурсандман, кўп гол бўлди, мухлислар ҳам хурсанд.

Бироқ биз кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, шундай экан 10 та гол урмаганимиздан афсусдамиз.

Энди биз гуруҳда 30 очкодан 30 очко олишга интилишимиз керак", - дейди Азар.

Бельгия I гуруҳида 7 та ўйиндан кейин 21 очко жамғарган. Жамоа Евро-2020 саралаш доирасида биринчи бўлим мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Ўқилган: 712
Бельгия терма жамоаси Евро-2020 саралаши Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича