Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан ўйинни оқ рангли формада ўтказади

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтаётган йиғин доирасида кореялик тенгқурларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Учрашув Хвасон шаҳрида жойлашган “Hwaseong Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, мазкур стадион кеча Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги Жанубий Корея – Шри Ланка миллий терма жамоалари ўртасидаги 8:0 ҳисобида якунланган учрашувга ҳам мезбонлик қилди.

Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади.

Мазкур учрашувда вакилларимиз оқ рангли спорт формаларида ҳаракат қилишади. Кореялик футболчилар эса қизил-қора-қизил рангдаги либосларда майдонга тушишади. 

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди
07:13
Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: гуруҳ босқичи якунланди
07:07
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий учрашувда майдонга тушади
09:22
“Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли”: Превью
07:43