"Реал" тарбияланувчиси фаолиятини МЛС давом эттиради

Мадриднинг "Реал" клуби тарбияланувчиси Алваро Медран фаолиятини МЛСда давом эттиради. 25 ёшли футболчи "Чикаго Файр" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Футболчи Мадриднинг "Реал" клуби асосий жамоаси таркибида 5та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришган. Шундан сўнг, у "Хетафе", "Валенcиа", "Алавес" ва "Райо Вальекано" жамоалари сафида тўп сурди.

Эслатиб ўтамиз, "Чикаго Файр" яқинда фаолиятини якунлаган Бастиан Швайнштайгернинг сўнгги жамоаси бўлганди.

Ўқилган: 20845
Испания чемпионати Шимолий Америка чемпионатлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича