Вадим Абрамов: Ўйлаган ғояларимиздан айримлари амалга ошди, аммо бу қисқа вақт ичида кўп нарсага эришиш қийин

Ўзбекистон - Яман терма жамоалари ўртасидаги учрашуван кейин Вадим Абрамов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввалам бор, барча футбол ишқибозларини ғалаба билан табриклайман. Вазият шунақа эдики, албатта ғалаба қозониш шарт эди. Йигитлар вазифани уддалашди.

Тезкор гол урдик ва вазиятни назорат қила олдик. Балки қайсидир жиҳатдан омад бизга кулиб боққандир. Муҳими, шунақа онлар давомли бўлсин.

Бугунги ҳисоб мени қондирмайди, олдинда жуда муҳим ва қийин ўйинлар турибди. Ҳозир хотиржамликка бериладиган вақт эмас.

Тўғри, ўйлаган ғояларимиздан айримлари амалга ошди, аммо бу қисқа вақт ичида кўп нарсага эришиши қийин албатта. Шу йўналишда давом этамиз.

Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. Агар ҳакам Одилнинг голини инобатга олганда, бошқача бўларди. Бошиданоқ йирик ҳисоб бўлиши ойдинлашганди. Биз ҳеч қаерга шошмаётгандик, ўз ўйинимизни чиқаршига интилдик.

Мени айрим нарсалар хавотирга солмоқда. Уни ҳозир бу ерда айтишим шарт эмас. Келажакда уларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Чунки бизни бошқа савиядаги термалар кутмоқда.

Қодирқуловни мен "Бунёдкор"дан яхши биламан, фақат Олимпия термасидаги ўйинини кутгандим. Ўйинни кўргач ва хотиржам бўлгач уни миллийга жалб қилдим.

Борди-ю муваффаққиятсиз ўйнаганимизда менга танқидлар ёғиларди ва бунга тайёр эдим.

Лутфулла Тўраев ҳақида: агар у бугун ўйнаган тақдирда ҳам ўйинни бузиб қўймасди, ишонаверинг. Шунчаки, танқидлар оқими уни руҳиятига таъсир қилмасин деб, унга жавоб бердим. Лекин у жудаям савияли футболчи ва келажакда бизга ёрдам беради.

Майдондаги жойлашувга келсак: қисқа вақт ичида идеал тизим қуриб бўлмайди. Бу икки турдан кейин чемпионат бошланади. Қани эди яна 2-3 та ўртоқлик ўйинлари бўлганида ўйинимиз шаклини яхшилаб олардик.

Виталий Денисовга келсак: унда ҳозир ўйин амалиёти йўқ, Россияда ўйнамаяпти. Менда эса уни текшириш учун вақт бўлмади. Шунинг учун бу "нуқта"га бошқа спорт формасига эга футболчини қўйдим", - дейди Абрамов.

Вадим Абрамов Интервьюлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” аутсайдерга ютқазиб қўйди ва Ла Лигадаги илк мағлубиятини тан олди
01:55
Ўзбекистон - Саудия Арабистони: Либослар ранги танланди
12:22
Ўзбекистон - Фаластин: Либосларнинг ранглари танланди
12:02
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24