Евро-2020 саралаши. Россия – Шотландия 4:0

Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар кеча ниҳоясига етди. Улардан бири Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Россия термаси Шотландияни қабул қилди.

Қизиқарли ўтган бўллашувда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, русларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Артем Дзюба иккита гол урган бўлса, Оздоев ва Головинлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Мазкур ғалаба Россияга уч очко тақдим этиши билан бирга кейинги босқичга чиқиш учун яхшигина имконият яратиб берди.

Евро-2020 саралаши
Россия – Шотландия 4:0
Голлар: 1:0 – 57 Дзюба, 2:0 – 60 Оздоев, 3:0 – 70 Дзюба, 4:0 – 84 Головин.
Россия – Гильерме, Фернандес, Джикия, Семенов, Жирков (Черишев, 66), Головин, Оздоев, Ионов (Ахметов, 79), Баринов, Кудряшов, Дзюба (Комличенко, 87).
Шотландия – Маршалл, Девлин, Малгрю, Робертсон, Палмер, Снодграсс, Макгрегор, Берк (Шенкленд, 46), Флек (Армстронг, 82), Фрэйзер (Кристи, 68), Макгинн.
Огоҳлантиришлар: Флек (41).

Эътиборингизга Дзюбанинг 57-дақиқада урган голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 1630
Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича