Раньери яна А Серияда иш бошлашга яқин турибди

"Сампдория" жамоаси янги бош мураббий лавозими учун номзодлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Клаудио Раньери "Сампдория"нинг бош мураббийига айланиши мумкин. Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичига етиб келишган. 67 ёшли мутахассис ушбу жамоани бошқаришга розилик билдирган. 

Аввалроқ жамоа Женнаро Гаттузога алоқага чиққан бўлса-да, у ушбу таклифни рад қилган эди.

Ўқилган: 1809
Италия чемпионати Клаудио Раньери Сампдория

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича