"Спортинг" клуби раҳбарияти ҳужумкор яримҳимоячиси Хесе Родригес билан муддатидан олдин хайрлашмоқчи.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, Лиссабонликлар Хесенинг кўрсатаётган ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни январдаёқ "ПСЖ"га қайтармоқчи.
Португал клуби 26 ёшли футбочли ёзда бир мавсумга ижарага олган эди. Бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Хесенинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти ва у билан январдаёқ хайрлашмоқчи.
Маълумот учун, "Спортинг" ва "ПСЖ" ўртасидаги ижара шартномасига кўра, лиссабонликлар футболчини 2 миллион еврога сотиб олиши мумкин эд. Бироқ улар бу банддан фойдаланишмоқчи эмас.