ЖЧ-2022 cаралаши. БАА, Ироқдан ғалаба, Туркманистондан мағлубият ва бошқа натижалар

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 3-тур учрашувлари якунига етди.

Бирлашган Араб Амирликлари миллий терма жамоаси мазкур турда ўз уйида Индонезияни 5:0 ҳисобида таслим қилди ва гуруҳда етакчиликни мустаҳкамлади.

Ироқ эса ўз майдонида кечган Гонгконг билан баҳсда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Туркманистон эса 3-турда ҳам мағлубият аламини тортиб кўрди. Ливан майдонида кечган ўйинда қўшниларимиз 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Уммон эса гуруҳнинг 3-турида Афғонистон миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

ЖЧ-2022 саралаши. 3-тур

"С" гуруҳи

Ироқ - Гонгконг - 2:0
Голлар: Моханад Али (38), Али Аднан Казим (79, пен)

"E" гуруҳи

Уммон - Афғонистон - 3:0
Голлар: Абдулазиз ал-Мукбали (27, 38), Муҳсин аль-Гассани (60, пен)

"G" гуруҳи

БАА - Индонезия - 5:0
Голлар: Иброҳим Ҳалил (41), Али Аҳмад Мабҳаут (51, 63, пен, 72), Тариқ Аҳмед Ҳассан (90+3)

"H" гуруҳи

Ливан - Туркманистон - 2:1
Голлар: Ҳиллал Эл-Ҳелше (5), Надер Матар (64) - Аннандурдиев (63)

БАА термаси ЖЧ-2022 саралаши Туркманистон термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қирғизистон термасининг октябрдаги ўйинларига чақирилган футболчилари рўйхатини эълон қилинди
14:49
ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошларимиз баҳсида Яман ғалаба қозонди
22:33
ЖЧ-2022 саралаши. Африкада 1-cаралаш босқич ўйинлари якунланди
10:22
Нойер Германия термасида рекорд ўрнатди
15:17