"Бенфика" ҳимоячиси Рубен Диаш фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Сити" клуби Диаш хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни сотиб олиш истагини билдирмоқда. Хосеп Гвардиола ҳимояда юзага келган муаммоларни бартараф қилиш истагида Рубенни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи.
Футболчининг трансфер баҳоси 60 миллион еврони ташкил қилмоқда. Унга "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.