ЖЧ-2022 cаралаши. Жанубий Корея 8та, Япония 6та, Австралия 5та тўп киритиб ўз ғалабаларига эришди

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Астралия миллий терма жамоаси ўз майдонида Непални қабул қилди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур баҳсда Жеймс Макларен хет-трикка эришди.
Япония миллий терма жамоаси эса ўз майдонида Монголияни қабул қилди ва 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Яна бир учрашувда Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўз майдонида Шри-Ланка дарвозасига жавобсиз 8та тўп йўллади.

ЖЧ-2022 саралаши. 3-тур

"B" гуруҳи

Австралия - Непал - 5:0
Голлар: Жеймс Макларен (6, 19, 90), Соуттар (23), Ражбанши(59, автогол)

"F" гуруҳи

Япония - Монголия - 6:0
Голлар: Минмино (22), Йошида (29), Нагамото (34), Нагаи (40), Сакаи (57), Камада (82)

"H" гуруҳи

Жанубий Корея - Шри-Ланка - 8:0
Голлар: Сон Мин Хи (10, 45-пен), Шин Вук Ким (17, 30, 54, 64), Хванг Хи-Чан (20), Квон Чанг-Хун (76)

Австралия термаси ЖЧ-2022 саралаши Япония термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қирғизистон термасининг октябрдаги ўйинларига чақирилган футболчилари рўйхатини эълон қилинди
14:49
ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошларимиз баҳсида Яман ғалаба қозонди
22:33
ЖЧ-2022 саралаши. Африкада 1-cаралаш босқич ўйинлари якунланди
10:22
Нойер Германия термасида рекорд ўрнатди
15:17