Ўзбекистон - Яман 5:0

Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Яман миллий терма жмоалари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида.

Биз ушбу ўйинни матнли тарзда онлайн трансляция қилишни режалаштирганмиз. Айни пайтда вакилларимиз стадионда бўлиб туришибди.

Сайтдан йироқлашманг, қизиқарли хабарларни узатишда давом этамиз.

ЖЧ-2022 саралаши, Осиё қитъаси
Ўзбекистон - Яман 5:0
Гол:
Қодирқулов (2), Шомуродов (33), Искандаров (53), Тўхтахўжаев (72), Сергеев (89)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов - Фаруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳожиакбар Алижонов - Санжар Кодирқулов, Жамшид Искандаров, Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров - Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Яман: Аҳмад Содиқ Абдулвоҳид, Мудир Абдурабу Ал-Радайи, Алъо Ал-Дин Маҳди, Аҳмад Ал-Сарори, Омар Абдуллоҳ Ал-Даҳи, Абдулваси Ал-Матари, Аҳмад Моҳир, Носир Ал-Гаҳваши, Муфед Гамал, Эмад Мансур Тавфик, Салом Абдуллоҳ Аваҳд Саид.

*****

0'. Демак, таркибимиз маълум. Абрамов 4-4-2 тактикасини танлаган ва Достон Ҳамдамовни ҳужумда ўйнатиши ойдинлашмоқда. У Шомуродов билан тандем бўлса керак.

0'. Мураббий марказга Машарипов - Кодирқулов - Искандаров - Шукуровларни қўйган

0'. Ҳимоя чизиғида янги номлар бор

0'. Ўйин бошланишига оз фурсат қолди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Ўйин марказда кечмоқда, футболчиларимиз фаол

2'. ГОЛЛЛ!!! Санжар Қодирқулов! Ўзбекистон - Яман 1:0

3'. Достон Ҳамдамовнинг узатмасини Қодирқулов гол билан якунланди

5'. Искандаров яхши ўйнамоқда, у жамоадошларини олдинга бошламоқда

8'. Сайфиев тўпни шериклари билан ўйнади

11'. Яман ҳам ўз навбатида қарши ҳужумга ўтмоқда

15'. Кичик устунлик Ўзбекистон терма жамоаси тарафида

19'. Ас-Сарорий чап қанотда ҳужумни бошлади. Бизнинг футболчилар уни бартараф этишди. Унинг ўзи узоқдан кучли зарба берди

22'. Умар Абдуллоҳ яхши ўйнади ва футболчимизни алдаб ўтди. У тўпни ўнг қанот билан ўйнади. Лекин самарасиз

25'. Стандарт вазият. Достон Ҳамдамов уни ижро этди. Кўнгилдагидек чиқмади

28'. Футболчиларимиз тўпни ўзларида тутиб туришибди. Тўхтахўжаев шошилмасдан ҳаракат қилмоқда. Вазият шуни тақозо қилди шекилли

33'. ГОЛЛЛ!!! Элдор Шомуродов! Ўзбекистон - Яман 2:0

35'. Сайфиевнинг чан қанотдаги узатмасини Шомуродов боши билан дарвозага йўллаб қўйди

40'. Ҳамдамов - Искандаров жуфтлиги чиройли ўйнади

43'. Отабек Шукуров майдонда тўпни ушлаб турибди, у жамоадошларини олдинга бошлаяпти. Бурчак зарбаси ишладик

45'. Қодирқулов қўпол ўйнади ва ҳакам жарима зарбасини белгилади

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Яман таркибида ўзгариш

50'. Фаруҳ Сайфиев ҳам ҳужумга ўтмоқда, ёмонмас

53'. ГОЛЛЛ!!! Жамшид Искандаров! Ўзбекистон - Яман 3:0

54'. Жамшид Искандаров узоқдан рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди

58'. Машарипов тўпни шериги билан ўйнади, футболчиларимиз ўнг қанотга кўчиб ўйнашмоқда

62'. Ўзбекистон футболчилари тўпни ўзларида ушлаб туришибди

65'. Ўзбекистон тўртинчи голни ҳам урди. Одил Аҳмедовнинг голи инобатга олинмади, сабаби ҳужум ташкил қилишда тўп ҳакамнинг оёғига текканди

70'. Шомуродов жарима майдончасида тўпни шерикларига кўтарганди, дарвозабон уни ушлаб олди

72'. ГОЛЛЛ!!! Ислом Тўхтахўжаев! Ўзбекистон - Яман 4:0

73'. Бурчакдан узатилган тўпни Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади

78'. Шомуродов ўрнига Сергеев туширилди

82'. Икром Алибоев ўнг қанотда яхши ҳаракат қилиб, бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпи амалга оширилди ва хавфли вазият яратилди. Афсуски Алибоевнинг зарбаси анча баланддан кетди

86'. Яман термаси футболчи алмаштирмоқда

88'. Алижонов ўнг қанотда тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Унга Сергеев сал кечга қолди

90'. ГОЛЛЛ!!! Игор Сергеев! Ўзбекистон - Яман 5:0

Ўйин тугади! Ғалаба муборак!

*****

Эътборингизга Қодирқуловнинг голини ҳавола қиламиз:

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яқин вақт ичида Эктор Купер истеъфоси эълон қилинади!
08:44
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55
Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!
08:17
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24