Килиан Мбаппе Евро-2020 саралашида майдонга тушмайди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2020 саралаш босқичида Туркия ва Исландия терма жамоаларига қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Футболчи жароҳат туфайли терма жамоа қароргоҳини бугун тарк этади.

Унинг ўрнига Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Алассан Плеа терма жамоага чақирилди.

Ўқилган: 926
Евро-2020 саралаши Килиан Мбаппе Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича