Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси фаолиятини якунлайди

Бразилия терма жамоасиниг собиқ футболчиси Мишел Бастос фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Профессионал футболнинг менинг ҳаётимдаги ўрнини тасвирлашга қодир эмасман, аммо хайрлашиш вақти келди. Мен орзу қилганимдан ҳам узоқроққа боришга муваффақ бўлдим", - деб ёзди футболчи инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Бастос "Лион", "Рома" ва "Шалке" каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилганди.

Ўқилган: 987
Бразилия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича