ЖЧ-2022 саралаши, Осиё минтақаси. Бугун Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлади

Кузнинг муҳим палласига етиб келдик. Бугун Осиё қитъасида 2022 йили Қатар давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг 2-саралаш баҳслари - навбатдаги турига старт берилади.

Унда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Яманни қабул қилади. Мураббийимиз учун бу илк расмий ўйин бўлади. Чунки, у термамизни яқиндагина қабул қилиб олган.

Кўпчилик унга ишонмоқда. Биз ҳам умид қилган ҳолда "Пахтакор" стадионига тикиламиз. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт. Акс ҳолда ... уёғини ўзиз биласиз.

Умуман олганда термамиз рақибидан кучли - тан олаверайлик. Фақат ўйнай олсак бўлди. "Пахтакор" стадионининг гашти бошқача барибир. Йигитлардан мазмунли ўйин ва уч очко кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ўйин соат 17.00да бошланади.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Любинко Друлович: Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди
04:45
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг тақвими
15:21
Расман! Аллегри “Ювентус”ни тарк этади
17:07