
"Тоттенхем" мураббийи Маурисио Почеттино ишдан бўшатилса, Жозе Моуринью "тақачилар" жамоасини бошқариши мумкин.
АПЛнинг 8-туридан сўнг "Тоттенхем" мусобақа жадвалида 9-ўринни банд қилган. Жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли бошлай олмади.
Эслатиб ўтамиз, Почеттинонинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.