Аргентина термаси иккита тўп фарқини йўққа чиқариб Германия билан дуранг ўйнади

Дортмунддаги “Сигнал Идуна Парк” стадионида Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Серж Гнабри мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 22-дақиқада Кай Хавертц немисларнинг иккинчи голини урди.

Бироқ меҳмонлар иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди. 66-дақиқада Лукас Аларио ҳисобни қисқартирган бўлса, 85-дақиқада Лукас Акампос мувозанатни тиклади.

Ўртоқлик ўйини

Германия – Аргентина 2:2 (2:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 15 Гнабри, 2:0 – 22 Хавертц, 2:1 – 66 Аларио, 2:2 – 85 Окампос.

Германия – тер Стеген, Клостерманн, Хальстенберг, Зюле, Киммих, Джан, Хавертц (Руди, 83), Брандт (Амири, 66), Гнабри (Сердар, 72), Кох, Вальдшмидт.

Аргентина – Марчесин, Отаменди, Тальяфико, Фойт, Рохо (Акунья, 46), Паредес, Перейра (Саравия, 76), де Пауль (Родригес, 90), Корреа (Окампос, 46), Мартинес, Дибала (Аларио, 62).

Огоҳлантиришлар: Киммих (11), Отаменди (26), де Пауль (30), Окампос (84).

Ўқилган: 2478
Аргентина термаси Германия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича