Daily Mail: "МЮ" янги бош мураббий таклиф қилишни ўйламоқда

"РБ Лейпциг" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Манчестер Юнайтед" қизиқишлар доирасига киради.

Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, Англия клуби германиялик мутахассис ҳақида маълумот йиғмоқда ва келажакда таклиф қилишни ўйламоқда.

32 ёшли мураббий ўтган йили ёзда "Лейпциг"ни қабул қилиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Бунгача у "Хоффенхайм" клубини бошқарган, жамоа 2017/18 мавсумда Германия чемпионатини 3-ўринда якунлаган ва ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритган.

"МЮ" ушбу мавсумни омадсиз бошлади. Сульшер шогирдлари АПЛ 8-турида 9 очко жамғаришган.

Манчестер Юнайтед РБ Лейпциг
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" ҳимоячиси шартномасини узайтирди
18:21
"Манчестер Юнайтед" қишда "Лион" футболчисини сотиб олмоқчи
02:35
"Арсенал" сафарда "Лестер"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Шарҳ, статистика ва видео
17:56
Де Хеанинг "МЮ"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда
01:20