Ўзбекистон - Яман: Жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди

Эртага Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

“D” гуруҳи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Яман билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг барча ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди ва жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, эртага Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангдаги формада майдонга чиқади. Яман миллий терма жамоаси эса қизил рангдаги спорт либосларида ҳаракат қилади. Бош жамоамиз дарвозабони эгнида эса яшил рангли форма бўлади.

Мазкур учрашув эртага, 10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Любинко Друлович: Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди
04:45
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг тақвими
15:21
Расман! Аллегри “Ювентус”ни тарк этади
17:07