"Наполи" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи

"Наполи" клуби ярим ҳимоячи Аллан билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар берди Corriero dello Sport нашри.

Бразилиялик футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, неаполликлар 28 ёшли Алланни жамоада олиб қолиш учун битим шартларини яхшилашга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2015 йилдан буён неаполликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўқилган: 512
Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича