Гарет Бэйл келаси ёзда "Реал"ни тарк этади

Иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Гарет Бэйл келаси ёзда Мадрид клуби сафини тарк этиш ниятида. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатди.

Уэлслик футболчи жамоа раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмаяпти. Шунингдек, у ЕЧЛ 2-турида "Брюгге"га қарши баҳсда асосий таркибдан ўрин эгалламагани туфайли жамоа устози Зинедин Зидандан ҳам норози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл "Қироллик клуб" сафига 2013 йилда келиб қўшилганди.

Ўқилган: 1357
Гарет Бэйл Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича