Зидан сабабли Лука Йович ижарага берилади

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Лука Йович ўйинидан норози.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик мутахассис сербиялик ёш ҳужумчини қишки трансферлар мавсумида бошқа бир жамоага ижарага бериб юборишни истамоқда. Зиданнинг фикрича, Йовичга Испания чемпионатига мослашиб олиши учун бошқа жамоада ўйин амалиётига эга бўлиши лозим. Унга "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда ва уни қишда ижарага олиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Йович"ни шу йилнинг ёзида "Айнтрахт" клубидан 60 миллион еврога харид қилган эди.

Лука Йович Милан Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” тўртта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда
16:03
"Рома" клуби "Барселона" дарвозабонини сотиб олмоқчи
10:07
Силлессен ёзда “Барселона”ни тарк этмоқчи
18:19
Де Россининг янги жамоаси маълум
20:50