Маурицио Сарри: Биринчи ўрин ҳозир муҳим эмас. Асосийси "Юве" яхши ўйнади

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Италия чемпионати "Интер" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизнинг биринчи поғонага чиқиб олганимиз, ҳозир муҳим аҳаият касб этмайди. Энг асосийси – биз яхши ўйнадик, бунгача барча ўйинда ғалаба қозонган жамоага қарши ўз иродамизни намойиш қилганимизда.

Ўйинни яхши бошладик ва мураккаб вазиятда ўзимизни тутдик. Бу яхши белги.

Мен ўйлайманки, пас бериш борасидаги ўйинимизда биз олға силжий олдик.

Бизга ўйинда устунлик қилиш борасида иш олиб боришимиз керак. Майдондан тўлиқ фойдаланиб яхшироқ прессинг қилиш ва рақибнинг ҳар қандай ҳужум қилиш имкониятини йўқ қилиш лозим.

Кўп нарсани яхшилай олишимиз мумкинлигини сезмоқдаман. Бу босқичма-босқич амалга ошириладиган иш, жамоада кучли ўйинчилар бор ва таркибимиз чуқур.

Бу дегани биз кучимизнинг 100% дан фойдаланмасак ҳам натижага эришиш мумкин", - дейди Сарри.

Италия чемпионати Маурицио Сарри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
21:44
"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
Ҳакамга нисбатан қўполлик ишлатган Франк Рибери дискфиликифация қилинади
17:12
“Рома” клуби ўз дарвозаси томон пенальти белгилаган ҳакамларга миннатдорчилик билдирди
06:59