"Барселона"га қайтган Вальдес уч ой ўтиб бўшатиб юборилди

"Барселона" (U-19) бош мураббийи Виктор Вальдес ўз лавозимидан бўшатиб юборилди.

Унинг ўрнини Франк Артига эгаллайди.

"Барселона" клубининг собиқ дарвозабони шу йилнинг июль ойида жамоани қабул қилиб олган эди.

Marca нашрининг маълумотига кўра, Вальдеснинг кетишига сабаб бўлиб унинг Каталония клуби академияси директори Патрик Клюйверт билан можароси сабаб бўлган. Мураббий Otten Cup мусобақаси учинчи ўрин учун ўйинида иштирок этишдан бош тортган ва жамоа УЕФА ёшлар лигасининг гуруҳ босқич илк икки турида мағлубиятга учраган.

Бундан ташқари, Вальдес унинг жамоаси янги Йохан Кройфф стадионида ўйнай олмаслигидан норози бўлган, чунки у ерда заҳира жамоа ва аёллар жамоаси тўп сурган.

Барселона Дунё мураббийлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



bakhramnavruzov@gmail.com 08:46 09/10/19
Хеч иши юришмадида шу инсоннинг

Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Испания чемпионати, 10-тур. "Атлетико" – "Атлетик" 2:0
07:06
"Валенсия" – "Леганес": Таркиблар!
18:59
“Атлетико” клуби “Бенфика”нинг яна бир ҳужумчисини сотиб олди
10:08