"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Англия чемпионати 8-тур "Лестер" жамоасига қарши ўйинда олган жароҳати борасида маълумотлар пайдо бўлди.
Журналист Жеймс Пирснинг маълумотига кўра, ҳужумчининг тиззасида жароҳат борлиги аниқланган, бироқ у жиддий жароҳатдан қутулиб қолгани ҳақида айтилмоқда. Мисрлик футболчи ушбу ҳафта қайта тикланиш жараёнидан ўтади, унинг "Манчестер Юнайтед" клубига қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Салоҳ жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. Унинг "МЮ"га қарши ўйинда иштироки сўроқ остида
Ўқилган: 2688