Мексиканинг "Атланта" клуби ярим ҳимоячиси Эсекьель Эсперон бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда.
Воқеа якшанба куни тунги учда содир бўлган. Эсперон 6-қаватдан ерга қулаган. Шифокорлар дарҳол шифохонага етказилган 23 ёшли футболчининг ҳаётини сақлаб қололмаганлар.
Таъкидланишича, ярим ҳимоячи дўстлари билан балконда бўлган ва мустаҳкамланмаган панжарага суяниши оқибатида пастга қулаган.
Аргентиналик футболчи бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
Ўқилган: 21379