“Барселона” ўзида “Севилья”ни йирик ҳисобда енгди. Мессида жарима голи

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Барселона” – “Севилья” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимда каталонлар рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилишди. 27-дақиқада Луис Суарес қайчи услубида чиройли гол урди. 32-дақиада Артуро Видал жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Усмон Дембеле қанотдан ёриб кирган ҳолда Вацликни доғда қолдирди. 78-дақиқада Лионел Месси жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, мавсумдаги илк голини урди. Ўйин якунланиши арафасида мезбонларнинг ёш ҳимоячиси Рональд Араухо тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Шундан кейин ҳакамга эътибоз билдирган Дембеле ҳам иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Бироқ қолган вақт вазиятни ўнглашга етмади.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 16тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди ва пешқадам “Реал”дан икки очко ортда қолмоқда.

Ла Лига, 8-тур

Барселона – Севилья 4:0 (3:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 27 Суарес, 2:0 – 32 Видаль, 3:0 – 35 Дембеле, 4:0 – 78 Месси.

Барселона – тер Стеген, Серхи Роберто, Тодибо (Араухо, 73), Семеду, Пике, Видаль (Ракитич, 70), Артур (Бускетс, 65), де Йонг, Дембеле, Суарес, Месси.

Севилья – Вацлик, Каррису, Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Фернандо, Окампос, Оливер Торрес (Жордан, 46), Нолито (Мунир, 46), де Йонг (Эрнандес, 65).

Огоҳлантиришлар: Регилон (22), Каррису (34), Семеду (39), Дембеле (53), Суарес (64), Пике (85), Бускетс (88).

Четлатишлар: Араухо (87), Дембеле (88).

Барселона Испания чемпионати Севилья
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия термаси Евро-2020га йўлланмасини ҳал қилди, Голландияда ғалаба
23:06
Пике "Реал" формасини кийгани ҳақида: Йўқ, менинг аллергиям бор
13:52
Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди
07:48
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57