“Ювентус” Миланда “Интер”нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди ва пешқадамга айланди

Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Интер” — “Ювентус” учрашуви ўз якунига етди. “Жузеппе Меацца”да кечган баҳсда “кекса синьора”нинг қўлиб баланд келди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар олдинга ўтиб олишди, марказда тўпни қабул қилиб олган Пауло Дибала жарима майдонига ёриб кирди ва ҳисобни очди. Шундан кейин майдон эгалари босимни кучайтиришди.

18-дақиқада миланликлар пенальти ишлаб олишди, уни Лаутаро Мартинес аниқ бажарди ва ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида туринликлар қатор қулай имкониятларга эга бўлишди. Вазиятларнинг бирида Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ гол видееотакрорлардан сўнг бекор қилинди.

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. Сўнгги ўн дақиқалик бошланганда Гонсало Игуаин жамоасининг ажойиб ҳужумини гол билан якунлади ва туринликларга уч очко олиб келди.

Шу тариқа, “Юве” очколарини 19тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Интер”нинг (18) эса ғалабали юриши тўхтатилди.

А Серия, 7-тур

Интер – Ювентус 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 4 Дибала, 1:1 – 18, пенальти Мартинес, 1:2 – 80 Игуаин.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, де Врей, Асамоа, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Годин (Бастони, 54), Лукаку, Мартинес (Политано, 78).

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт, Матюиди, Куадрадо, Пьянич, Хедира (Бентанкур, 62), Бернардески (Игуаин, 62), Дибала (Джан, 71), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (13), Джан (84), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Интер Италия чемпионати Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азар "Леванте" жамоасига қарши ўйинда дебют қилиши мумкин
16:47
Ҳудудий футбол академияларига қабул имтиҳонларини юқори даражада ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
15:52
“Барселона” ўзида “Севилья”ни йирик ҳисобда енгди. Мессида жарима голи
01:54
"Аякс" - "Ювентус" учрашуви олдидан. "Юве" фанатлари Амстердамни ишғол қилишмоқда
20:50