Шомуродов Россия чемпионати тўпурарлар пойгасида Соболевга етиб олди ва пешқадамликни бўлишмоқда

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 12-тур ЦСКА жамоасига қарши ўйинда тўп киритди ва мусобақа тўпурарлар пойгасида Александр Соболевга етиб олди.

61-дақиқада 24 ёшли ватандошимиз "ҳарбийлар" дарвозасини ишғол қилди. Шомуродовнинг ушбу голи Россия чемпионатидаги 10-голи бўлди. Соболевда ҳам ҳудди шунча гол бор.

"Гол+пас" тизими бўйича Шомуродов "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюбага етиб олди, ҳар иккисида ҳам 11 очко бор. Бунда етакчи Соболев ҳисобланади – 13 та.

Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Зенит" Маркизио билан шартномани бекор қилди
08:20
Шомуродовнинг клуби “Ростов Арена”дан “қувғин” қилинди
21:03
“Ростов” ўз майдонида аутсайдерга ютқазиб қўйди
20:41
РПЛ 2020/21 мавсум учун легионерлар лимитини эълон қилди
10:52