А Серия. “Рома” ва “Лацио” очко йўқотди, “Аталанта”да ғалаба

Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Аталанта” ўз майдонида “Лечче”ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. “Лацио” эса кескин руҳда кечган баҳсда “Болонья” билан дуранг ўйнади.

“Рома” Римда “Кальяри”ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар 26-дақиқада Жоау педронинг пенальтидан урган голи эвазига олдинга ўтиб олган бўлса, 31-дақиқада автогол туфайли ҳиосб тенглашди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва “бўрилар” яна очко йўқотишга мажбур бўлишди.

А Серия, 7-тур

Аталанта – Лечче 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 35 Сапата, 2:0 – 40 Гомес, 3:0 – 56 Госенс, 3:1 – 86 Лучони.

Болонья – Лацио 2:2 (2:2, 0:0)

Голлар: 1:0 – 21 Крейчи, 1:1 – 23 Иммобиле, 2:1 – 31 Паласио, 2:2 – 39 Иммобиле.

Четлатишлар: Медель (70) — Лейва (59).

Рома – Кальяри 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 26, пенальти Жоао Педро, 1:1 – 31, автогол Чеппителли.

Аталанта Италия чемпионати Лацио Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
21:44
"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
Ҳакамга нисбатан қўполлик ишлатган Франк Рибери дискфиликифация қилинади
17:12
А Серияга йўл олган учинчи жамоа номи маълум
15:16