“Манчестер Сити” сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига “Вулверхэмптон”га ютқазиб қўйди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Вулверхэмптон” учрашуви ўз якунига етди. “Этихад Стэдиум”да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлан ғалаба қозонди.

Учрашувда майдон эгалари устунликка эга бўлган бўлсада, гол уриш “бўрилар”га насиб этди. 80-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб учрашувда ҳисобни очишди. Голга Адама Траоре муаллиф бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Траоре яна қарши ҳужумдан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Вулверхэптон”га уч очко келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Сити” 16 очко билан иккинчи ўринда қолди, бироқ пешқадам “Ливерпул” билан ўртадаги фарқ 8 очкога етди. “Вулверхэмптон” эса (10) 11-поғонага кўтарилиб олди.

АПЛ, 8-тур

Манчестер Сити – Вулверхэмптон 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 80 Траоре, 0:2 – 90+4 Траоре.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (Зинченко, 46), Отаменди, Фернандиньо, Сильва (Габриэл Жезус, 75), Гюндоган, Марез (Бернарду Силва, 60), Родри Эрнандес, Стерлинг, Агуэро.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Рубен Винагре (Кастро, 74), Коуди, Боли, Моутинью, Саисс (Беннетт, 13), Дендонкер, Рубен Невеш, Траоре, Хименес, Кутроне (Доэрти, 68).

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (50), Жоау Канселу (50), Эдерсон (62), Гюндоган (71), Фернандиньо (76), Рубен Невеш (84), Моутинью (86).

Ўқилган: 1583
Англия чемпионати Вулверхэмптон Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича