"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис АПЛнинг 8-турида "Брайтон" (0:3)га қарши учрашувда жароҳат олди.
У учрашувнинг 3-дақиқасида тўпни қайтариш вақтида ноқулай тарзда йиқилди. Ўша вазиятда у ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан эди. Натижада, франциялик кипер баҳсни давом эттира олмади ва ўрнини Пауло Гассанига бўшатиб берди.
Экспресс нашри тарқатган хабарга кўра, унинг жароҳати жиддий эмас. Бироқ у камида икки ой давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Уго Льорис қанча муддатга сафдан чиқди?
Ўқилган: 1721