
Франция чемпионатининг 9-турида "ПСЖ" клуби "Анже" футболчиларини қабул қилди ва жавобсиз 4 та гол уришга эришди.
Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг 13-дақиқасидаёқ очилди. Сарабия ушбу ўйиндаги илк гол муаллифи. "ПСЖ"нинг янги аъзоси Мауро Икарди 37-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб устунликни иккитага оширди ва жамоалар шу тариқада танаффусга чиқишди.
Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари катта устунлик қилишди ва 59-дақиқада Гуйе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Асосий вақтнинг сўнгги сонияларида Неймар ушбу баҳсни голсиз тарк этмайдиган бўлди 4:0.
Франция чемпионати 9-тур
ПСЖ – Анжер 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 13 Сарабия, 2:0 – 37 Икарди, 3:0 – 59 Гуйе, 4:0 – 90 Неймар.
ПСЖ – Навас, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат (Диалло, 78), Верратти, Паредес, Эррера, Гуйе, Сарабия (Ди Мария, 83), Икарди (Шупо-Мотинг, 72), Неймар.
Анжер – Бютель, Аит-Нури (Тиуб, 46), Тома, Траоре, Манко, Бобишон (Мангани, 55), Перейра Лаже, Сантамария, Капель, Нинга, Алиуи (Канга, 78).
Огоҳлантиришлар: Сарабия (23), Перейра Лаже (52), Неймар (82), Паредес (86).