“Реал” ўз майдонида “Гранада”ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Реал” – “Гранада” учрашуви ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабага эришди.

Учрашувнинг дебютидаёқ мадридликлар олдинга ўтиб олишди, Гарет Бэйлнинг ўнг қанотдан узатган ажойиб пасини Карим Бензема голга айлантирди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида федерико Вальверде майдон марказида чиройли ҳаркатлари билан ҳимоячиларни ортда қолдириб узатмани амалга оширди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Эден Азар тўпни Руй Силва устидан ошириб Ла Лигадаги дебют голини урди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлаган бўлсада, гол уриш яна мезбонларга насиб этди. Лука Модрич 60-дақиқада ўзининг супер зарбаси билан дарвозанинг “тўққизлик” бурчагини аниқ нишонга олди. Барчаси ҳал бўлгандек туйилган бир вақтда майдон эгалари ўзларига муаммо яратиб олишди. 67-дақиқада Альфонс Ареолянинг хатосидан кейин пенальти белгиланди, уни Мачис аниқ бажариб ҳисобни тенглаштирди.

Орадан кўп ўтмай Домингуш Дуарте бурчакдан узатилган тўпга зарба берган ҳолда “Гранада”нинг иккинчи голини урди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Хамес Родригес жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаган ҳолда ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа “Реал” очколарини 18 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни сақлаб қолди. “Гранада” 14 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда турибди.

Ла Лига, 8-тур

Реал Мадрид – Гранада 4:2 (2:0, 2:2)

Голлар: 1:0 – 2 Бензема, 2:0 – 45 Азар, 3:0 – 61 Модрич, 3:1 – 69, пенальти Мачис, 3:2 – 77 Дуарте, 4:2 – 90 Хамес.

Реал Мадрид – Ареоля, Рамос, Карвахаль, Варан, Одриосола, Вальверде, Каземиро, Бэйл (Хамес, 83), Кроос (Модрич, 34), Азар (Иско, 69), Бензема.

Гранада – Руй Силва, Дуарте, Нева, Диас, Херман Санчес, Азиз (Вадильо, 51), Монторо (Гоналон, 6), Пуэртас, Эррера, Мачис, Сольдадо (Фернандес, 64).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (43), Карвахаль (54), Херман Санчес (54), Сольдадо (56), Ареоля (68), Эррера (72), Дуарте (73), Пуэртас (81), Хамес (90+3).

Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия термаси Евро-2020га йўлланмасини ҳал қилди, Голландияда ғалаба
23:06
Пике "Реал" формасини кийгани ҳақида: Йўқ, менинг аллергиям бор
13:52
Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди
07:48
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57