
Германия чемпионатининг 7-турида "Бавария" клуби ўзида "Хоффенхайм" футболчиларини қабул қилди ва мағлубиятни тан олди. "Боруссия" Д эса сафардан 1 очко билан қайтмоқда.
"Бавария" – "Хоффенхайм" учрашувининг биринчи бўлимида дарвозаларга гол урилмади. Танаффусдан кейин "Хоффенхайм" клубининг арманистонлик футболчиси Саркис Адамян 54-дақиқада ҳисобни очди. Роберт Левандовски 73-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқарди. 79-дақиқада Адамян дубль қайд этиб жамоасига уч очко олиб берди.
"Фрайбург" – "Боруссия" Д учрашувининг 20-дақиқасида Витцель ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Вальдшмидт ҳисобни тенглаштиришга эришди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Хакими яна меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 89-дақиқада Аканжининг автоголи яна бир маротаба ҳисобнинг тенглашишига олиб келди ва жамоалар 1 очкодан қўлга киритишди.
Германия чемпионати 7-тур
Фрайбург – Боруссия Д 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 20 Витцель, 1:1 – 55 Вальдшмидт, 1:2 – 67 Хакими, 2:2 – 89, автогол Аканджи.
Фрайбург – Шволов, Гюнтер, Кох, Кюблер (Грифо, 85), Шмид, Абраши (Петерсен, 75), Хефлер, Хаберер, Хайнц, Хелер (Шаллаи, 68), Вальдшмидт.
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек (Брандт, 14; Шмельцер, 87), Хакими, Хуммельс, Аканджи, Гетце, Витцель, Ройс, Дилэйни, Азар (Санчо, 63), Геррейру.
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (44), Дилэйни (50), Хакими (75).
Бавария – Хоффенхайм 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 54 Адамян, 1:1 – 73 Левандовски, 1:2 – 79 Адамян.
Бавария – Нойер, Зюле, Павар, Боатенг, Киммих, Алькантара, Толиссо (Перишич, 60), Гнабри, Коутиньо, Коман (Мюллер, 60), Левандовски.
Хоффенхайм – Бауманн, Акпогума, Пош, Хюбнер, Кадержабек (Стафилидис, 62), Гриллич (Нордтвейт, 67), Гайгер, Адамян (Бичакчич, 82), Руди, Бебу, Сков.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (45), Перишич (90).