Буффон: Месси – бу Федерер. Роналду эса Надалга ўхшайди

"Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон теннисчилар Рожер Федерер ва Рафаэль Надални жамоадоши Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг рақобати билан таққослади.

"Федерер – бу чексиз маҳорат. Надаль эса тиришқоқлик ва бир вақтнинг ўзида истеъдод, бусиз у Катта дубулға туркумидаги мусобақаларда ғолиб чиқмаган бўлар эди.

Надалнинг тинимсиз меҳнатлари ва ўзини ривожлантиришга бўлган интилиши уни теннис тарихидаги энг истеъдодлилар қаторидан ўрин олишига олиб келди.

Мен учун таққослаш оддий ва кулгумгаям сабаб бўлади. Лео Месси – бу Федерер, Криштиану Роналду эса Надалга ўхшайди", - дейди Буффон.

Ўқилган: 1112
Жанлуиджи Буффон Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича