
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоасининг мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Жакага сардорлик вазифасини бажариш маъсулият бўлишига ундамоқда. Кучли бўлиш учун якка тартибда ҳам жамоавий тартибда ҳам меҳнат қилишимиз керак.
Бизнинг мақсад – ушбу сардор ва таркибдаги футболчилар билан бирга кучлироқ бўлганимизни мухлисларга кўрсатиш. Мен ҳар бир футболчига ишонаман. Ўйлайманки, ҳозир бизнинг кийим алмаштириш хонамизда яхши муҳит ҳукм сурмоқда.
Ушбу мавсумда бизнинг мақсадимиз бор. Биз соврин ютиш имконияти учун курашишимиз керак. Биз кейинги мавсум Европа чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритишимиз лозим. Ўтган мавсум топ-4дан ташқарида қолиб кетган эдик, бироқ яқинлашган эдик. Жорий мавсум олдинга қадам ташламоқчимиз", - дейди Эмери.