Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтда йиғин бошлади

Январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро мусобақа ёки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Октябрда ҳам Любинко Друлович шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Терма жамоамиз Жанубий Кореяда йиғин ўтказади ва мазкур йиғин доирасида кореялик тенгқурларига қарши 2 та ўйин ўтказади.

Мазкур учрашувлар олдидан олимпиячиларимиз Тошкентда қисқа муддатли йиғин ташкил этишади. Машғулотлар бугундан старт олди ва 8 октябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қизилқум" - "Металлург". Асосий таркиблар маълум!
16:22
Шерзод Каримов собиқ жамоасига қайтди
09:50
Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: гуруҳ босқичи якунланди
07:07
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30