Германия терма жамоасининг Аргентина ва Эстонияга қарши таркиби эълон қилинди

Германия терма жамоасининг Аргентинага қарши ўртоқлик ўйини (9 октябрь) ва Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Эстония термасига (13 октябрь) қарши ўйинлар учун жалб қилинган футболчилар рўйхати маълум бўлди.

Илк маротаба Германия термасига "Байер" ярим ҳимоячиси Надим Амири чақирилди.

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер («Бавария»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Бернд Лено («Арсенал»);

Ҳимоячилар: Йонас Хектор («Кельн»), Маттиас Гинтер («Боруссия» Менхенгладбах), Джонатан Та («Байер»), Лукас Клостерманн, Марсель Хальстенберг (иккиси ҳам — «РБ Лейпциг»), Никлас Зюле («Бавария»), Никлас Штарк («Герта»);

Ярим ҳимоячилар/ҳужумчилар: Йозуа Киммих, Серж Гнабри (иккиси ҳам — «Бавария»), Кай Хаверц, Надим Амири (иккиси ҳам — «Байер»), Тони Кроос («Реал»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»), Юлиан Брандт, Марко Ройс (иккиси ҳам — «Боруссия» Дортмунд), Лука Вальдшмидт («Фрайбург»), Илкай Гюндоган («Манчестер Сити»), Эмре Джан («Ювентус»).

Ўқилган: 2770
Аргентина термаси Германия чемпионати Евро-2020 саралаши Эстония термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича