Зидан Куртуанинг жароҳати борлигини била туриб "Брюгге"га қарши ўйинда майдонга туширган

Мадриднинг "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Европа чемпионлар лигаси "Брюгге" жамоасига қарши ўйин олдидан ҳам саломатлигида муаммолар ҳис қилган.

Манбанинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи учрашув бўладиган куни эрталабдан ошқозонида муаммо бўлган, бироқ у майдонга тушишни жуда ҳам истаган. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўз шогирдининг саломатлиги борасидаги муаммоларни билган, аммо Тибонинг босими остида асосий таркибда туширган.

Куртуа биринчи бўлимда "Брюгге"дан иккита тўп ўтказиб юборди ва заҳирага олинди. Ўйиндан кейин Куртуанинг ошқозонидаги муаммо туфайли майдонни тарк этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Брюгге Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар Реал Мадрид Тибо Куртуа
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. “Манчестер Сити” сафарда ва “Ювентус” эса ўз уйида ғалабага эришди
02:13
Лукас Моура: “Ливерпуль” билан бўладиган жангга тайёрмиз
20:36
Эрик тен Хаг: ЕЧЛ ярим финалида ҳеч ким Голландия клубини кутмаган эди
16:44
Жозе Моуриньо "Аякс" клубини қандай қилиб ютиш кераклигини айтди
08:30